Вы здесь

Дана® Ультра 20 кг ортиқ ит ва ит болалари учун

178 ₽
Информация о ценах на препараты является ориентировочной и предоставляется для справки. Информация о ценах на препараты не является публичной офертой.
Где купить
up
936
Ит ва мушукларнинг эктопаразитлари билан курашишга Дана® Ультранинг қўллаш йўриқномаси (“АПИ-САН” МЧЖ, Москва ш. томонидан ишлаб чиқилган)
Общие сведения: 

1. Дана® Ультра (Dana Ultra) – таъсир этувчи моддаларининг халқаро патентланмаган номи: фипронил, тиаметоксам, пирипроксифен.

2. Дори шакли: сиртга қўлланилувчи эритма.

Дана® Ультра дори воситасининг 1 мл таркибида таъсир этувчи моддалари сифатида: фипронил – 100 мг, тиаметоксам – 50 мг ва пирипроксифен – 50 мг, шунингдек ёрдамчи моддалари: диметилсульфоксид, полисорбат-80, изопропил спирти, поливинилпирролидон, лимонен ва полиэтиленгликоль-400 мавжуд.

3. Дори воситаси ташқи кўринишига кўра оч-сариқдан то тўқ-сариқ ранггача, кучсиз лимон ҳидига эга бўлган шаффоф эритма.

Дори воситасининг яроқлилик муддати ишлаб чиқарувчининг очилмаган ўрамларида сақланганда ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб – 2 йил.

Яроқлилик муддати тугаган Дана® Ультра дори воситасини қўллаш тақиқланади.

4. Дана® Ультра дори воситаси 0,32; 0,4; 0,64; 0,8; 1,6 ва 3,2 мл дан металлополимер пипеткаларга қадоқланиб, кавшарланган ёки лўкидонли полимер ёки металлополимер материалли блистерларга доналаб қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга жойланади.

5. Дори воситаси ишлаб чиқарувчининг очилмаган ўрамларида қуёш нурларидан ҳимояланган, озиқ-овқат ва ем маҳсулотларидан алоҳида жойда, 0° С дан 25° С гача ҳароратда сақланади.

6. Дана® Ультра дори воситаси болаларнинг қўли етмайдиган жойда сақланади.

7. Фойдаланилмаган дори воситаси қонунчилик талабларига мувофиқ утиллаштирилади.

8. Чиқарилиш шакли: ветеринария мутахассисининг рецептисиз чиқарилади.

Фармакологические свойства: 

9. Дана® Ультра дори воситаси комбинацияланган инсектоакарицид воситалар гуруҳига мансуб.

10. Дори воситаси таркибига кирувчи фаол компонентлари, унинг имагиналолди ва имагинал ривожланиш босқичидаги бургалар (Ctenocephalides canis, Ctenocephalides felis), битлар (Linognathus setosus), жунхўрлар (Trichodectes canis), саркоптоид (Sarcoptes canis, Sarcoptes vulpis, Notoedres cati, Otodectes cynotis, Psoroptes cuniculi) ва иксод (Ixodes ricinus, Rhipicephalus sanguineus, Dermacentor reticulatus, Ixodes scapularis, Dermacentor variabilis) каналарига нисбатан кенг кўламдаги инсектоакарицид таъсирини таъминлайди.

Фипронил – фенилпиразоллар гуруҳига мансуб инсектоакарицид бўлиб, унинг таъсир этиш механизми эктопаразитларнинг боғлиқ ГАМК-рецепторларини блоклаш, нерв импульслари ўтказилишини бузишдан иборат, бу эса бўғимоёқлиларни фалажлик ва ҳалок бўлишига олиб келади.

Пирипроксифен – табиий ювенил гормонларининг аналоги бўлиб, хитин синтези ва личинкалар туллаши жараёнларини бузиб, тўлақонли ғумбаклар ривожланишига тўсқинлик қилади ва хашаротларни имагиналолди ривожланиш босқичида ҳалок қилиб, натижада тухум ва личинка ривожланиш босқичини тўхтатади ҳамда ҳайвонлар ва улар сақланадиган жойларда вояга етган хашаротлар пайдо бўлишининг олдини олади.

Тиаметоксам – хлороникотинил инсектицидлар гуруҳи бирикмаси бўлиб, таъсир механизми ацетилхолин рецепторлар билан ўзаро таъсири, бўғимоёқлилар асаб тўқимаси мембраналарини гиперполяризациялаш ва нерв импулслари ўтказилишини бузишга асосланади, бу хашаротларни ҳалок қилади.

Дори воситаси ҳайвон терисига суртилгандан сўнг, унинг фаол компонентлари тизимли қон томирига деярли сўрилмаган ҳолда, тана юзасига тезда тарқалади, эпидермис, жун илдизлари ва ёғ безларида тўпланиб, узоқ давом этувчи инсектоакарицид таъсир кўрсатади. Дори  воситасининг бурга, бит ва жунхўрларга қарши ҳимоя таъсири 6-8 ҳафта, иксод каналарига қарши – 3-4 ҳафта давом этади.

Дана® Ультра дори воситаси организмга таъсир этиш даражасига кўра ўртача хавфли (ГОСТ 12.1.007-76 бўйича хавфлиликнинг 3-гуруҳи) моддаларга мансуб, тавсия этилган дозаларда тери-яллиғлантирувчи, резорбтив-токсик ва сенсибилловчи таъсир кўрсатмайди, кўзга тушганда кучсиз яллиғланиш қўзғатиши мумкин. Дори воситаси асаларилар, шунингдек балиқлар ва бошқа гидробионтлар учун заҳарли.

Порядок применения: 

11. Дана® Ультра дори воситасини ит ва мушукларга, ит ва мушук болаларига 10 ҳафталикдан бошлаб: бурга, бит жунхўрлар томонидан қўзғатилган энтомозлар; саркоптоид ва иксод каналари томонидан қўзғатилган акарозларни даволаш ва олдини олиш учун қўлланилади.

12. Дори воситаси компонентларига индивидуал таъсирчанликда (шунингдек анамнезда) қўлланилмайди. Ҳолсизланган, ориқлаган, инфекцион касалликлар билан касалланган ва касалликдан соғаяётган ҳайвонларга ишлов берилмайди. Дори воситасини (қулоқ қичимасида) қулоқ пардаси тешилганда аурикуляр усулда (қулоққа томизиш) қўллашга йўл қўйилмайди.

13. Урғочи ҳайвонларга бўғозлик ва сут бериш даврида, шунингдек 10 ҳафталикдан кичик лайча итлар ва мушук болаларига ишлов берилмайди.

14. Дана® Ультра дори воситаси сиртга терининг ҳайвон ялай олмайдиган жойларига (курак орасидаги елка соҳаси ёки бош асосидаги бўйин соҳасига) томчилаб («spot-on») суртиш орқали жадвалда кўрсатилган дозаларда қўланилади.

Йирик (20 кг дан ортиқ) ҳайвонларга ишлов беришда пипетка терининг 3-4 жойига томизилади.

Дори воситасини ҳўл ёки зарарланган терига суртилмайди, ҳайвонларни очиқ сув ҳавзаларида чўмилтириш, шунингдек ишлов берилгандан сўнг 48 соат мобайнида ювувчи воситалар билан ювилмайди. Ишлов берилгандан сўнг 24 соат давомида ҳайвонларнинг қуёш нурлари остида бўлишига йўл қўйилмайди.

Жадвал

Ҳайвон тури ва массаси, кг

Дори воситасининг ҳайвонга 1 та ишлов бериш учун дозаси (мл)

5 кг гача ит ва лайча итлар учун

1 пипетка 0,4 мл дан

5 кг дан 10 кг гача ит ва лайча итлар учун

1 пипетка 0,8 мл дан

10 кг дан 20 кг гача ит ва лайча итлар учун

1 пипетка1,6 мл дан

20 кг* дан ортиқ ит ва лайча итлар учун

1 пипетка 3,2 мл дан

4 кг гача мушук ва мушукчалар учун

1 пипетка 0,32 мл дан

4 кг дан ортивқ мушук ва мушукчалар учун

1 пипетка 0,64 мл дан

 

*40 кг дан ортиқ вазнли итлар учун дори воситасининг дозаси 4,8 мл ни ташкил этади, бунга 1,6 ва 3,2 мл сиғимли иккита пипеткани бирлаштириш орқали эришилади.

Ҳайвонларга такроран ишлов бериш хашаротлар ва иксод каналарининг ўта фаоллик мавсумида, аммо бир ойда бир мартадан ошмаган тарзда ўтказилади.

Бургалар билан қайта зарарланишнинг олдини олиш мақсадида ҳайвонларнинг тўшамалари алмаштирилади ёки уларни рухсат этилган инсектицид восита билан қўллаш бўйича йўриқномасига мувофиқ ишлов берилади.

Ҳайвон танасидаги иксод каналарини йўқотиш учун дори воситасининг 1-2 томчиси канага ва унинг терига ёпишган соҳасига томизилади. Агар 20-30 минут давомида кана тушиб кетмаса, уни эҳтиёткорлик билан олиб ташланади ва ўлдирилади.

Дори воситасининг акарицид таъсири 12 соатдан сўнг сезилади, шуни ҳисобга олиб, ишлов бериш ҳайвонларни каналар бўлиши эҳтимоли бўлган жойларга (боғ, хиёбон, ўрмон) чиқаришдан олдин 12 соатдан кечиктирмай ўтказилади.

Отодектозни даволаш учун дори воситаси бир маротаба ҳар бир қулоқ тешигига 4-6 томчидан томизилади. Дори воситаси бир текисда тушиши учун қулоқ чиғаноғи ўртасидан букланади ва унинг асоси енгил уқаланади. Фойдаланилаётган пипеткадаги дори воситасининг қолдиғини (ҳайвон массаси ҳисобига), курак ораси терисига томизилади (бир марта). Отодектоз отит билан асоратланганда микробларга ва яллиғланишга қарши воситалар белгиланади. Зарур бўлганда 10-12 кундан сўнг даволаш курси такрорланади.

Ҳайвонларнинг дори воситасини ялашини олдини олиш учун уларга тумшуқбоғ, бўйинбоғ тақилади ёки тасмали арқон билан жағи бирлаштирилиб, ишлов берилгандан сўнг 15-20 минут ўтгач ечилади.

15. Дори воситаси ушбу йўриқномага мувофиқ қўлланилганда одатда ҳайвонларда қўшимча ҳолатлар ва асоратлар кузатилмайди. Ҳайвонларнинг дори воситаси компонентларига юқори индивидуал таъсирчанлигида ва аллергик реакциялар юзага келганда дори воситасини ювувчи восита билан ювилади ва зарурат бўлганда десенсибилловчи даволаш ўтказилади.

16. Дори воситасининг дозаси ошириб юборилганда ҳайвонларда сўлак ажралиши, мушаклар титраши, тушкунлик ва қусиш кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда дори воситаси ювувчи воситаси билан сувда ювилади ҳамда уни организмдан чиқариб юборишга қаратилган умумий чоралар кўрилади.

17. Дана® Ультра дори воситасини ҳайвонларга ишлов берувчи бошқа инсектоакарицид дори воситалари билан биргаликда қўлланилмайди.

18. Дори воситаси дастлабки қўлланишида камдан-кам ҳолларда ҳайвонларда безовталик ёки тушкунлик, тезда ўтиб кетувчи сўлак оқиши кузатилиши мумкин.

19. Дори воситасини қўллаш схемалари бузилишига йўл қўйилмайди, чунки бу унинг таъсирчанлигини пасайтириши мумкин. Навбатдаги ишлов бериш ўтказиб юборилганда уни тезда айнан шу дозада ўтказилади.

20. Дори воситасини маҳсулдор ҳайвонларга ишлов бериш учун қўлланилмайди.

Назад