Вы здесь

Паразитларга қарши Дана® Ультра бўйинбоғи

207 ₽
Информация о ценах на препараты является ориентировочной и предоставляется для справки. Информация о ценах на препараты не является публичной офертой.
Где купить
up
859
Ит ва мушуклар учун паразитларга қарши Дана® Ультра бўйинбоғининг арахно-энтомозларини ва ошқозон-ичак тракти нематодозларининг даволаш ва олдини олиш бўйича йўриқномаси (“АПИ-САН” МЧЖ, Москва ш. томонидан ишлаб чиқилган)
Общие сведения: 

1. Ветеринария дори воситасининг савдодаги номи: Паразитларга қарши Дана® Ультра бўйинбоғи (Collar antiparasitum Dana Ultra);

Таъсир этувчи моддаларнинг халқаро патентланмаган номи: фипронил, ивермектин, пирипроксифен.

2. Дори шакли: полимер лента.

Паразитларга қарши Дана® Ультра бўйинбоғи таркибида таъсир этувчи моддалари сифатида: фипронил – 4%, ивермектин – 1% ва пирипроксифен – 0,25%, шунингдек ёрдамчи моддалари: поливинилхлорид, диоктилфталат, кальций стеарат, руҳ стеарат, эпоксидирланган соя мойи, юқоридисперсланган бўр ва бўёвчи (Horna Red, СКП УС 4317) мавжуд.

3. Дори воситаси ташқи кўринишига кўра тўқ жигарранг тўқали полимер лента бўлиб, узунлиги 80 см (йирик зотли итлар учун) ва 65 см (ўрта зотли итлар учун) ҳамда тўқ-қизил рангли узунлиги 40 см (мушуклар ва лайча итлар учун).

Дори воситасининг яроқлилик муддати ишлаб чиқарувчининг очилмаган ўрамларида сақланганда ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб – 2 йил.

Яроқлилик муддати тугаган бўйинбоғни қўллаш тақиқланади.

4. Паразитларга қарши Дана® Ультра бўйинбоғи поливинилхлорид плёнкали индивидуал герметик беркитилган пакетларга қадоқланиб, доналаб картон пачкаларга қўллаш бўйича йўриқномаси билан жойланади.

5. Дори воситаси ишлаб чиқарувчининг ёпиқ ўрамларида, қуёш нурларидан ҳимояланган, озиқ-овқат ва ем маҳсулотларидан алоҳида жойда, 0 0С дан 25 0С гача ҳароратда сақланади.

6. Паразитларга қарши Дана® Ультра бўйинбоғи болаларнинг қўли етмайдиган жойда сақланади.

7. Фойдаланилмаган дори воситаси қонунчилик талабларига мувофиқ утиллаштирилади.

8. Чиқарилиш шакли: ветеринария мутахассисининг рецептисиз чиқарилади.

Фармакологические свойства: 

9. Паразитларга қарши Дана® Ультра бўйинбоғи комбинацияланган паразитларга қарши воситалар фармакотерапевтик гуруҳига мансуб.

10. Дори воситаси таркибига кирувчи фаол компонентлар турли ҳил таъсир механизмига эга, лента юзасидан аста-секинлик билан ажралиб, унинг итлар ва мушукларда паразитлик қилувчи бургалар, битлар, жунхўрлар, иксод, саркоптоид каналарининг личинка ва вояга етган ривожланиш босқичларига ва ошқозон-ичак тракти нематодлари личинкаларига (Toxocara spp., Toxascaris spp., Trichuris vulpis ва Ancylostoma spp.), нисбатан кенг кўламдаги паразитларга қарши фаоллигини таъминлайди.

Фипронил ва пирипроксифен тери қатламида деярли сўрилмай, ҳайвоннинг тана юзасига аста-секин тарқалади, эпидермис, соч илдизлари, ёғ безларида тўпланади ва узоқ муддатли инсектоакарицид таъсир кўрсатади.

Ивермектин мулоқотли ва тизимли инсектоакарицид ҳамда нематодоцид таъсирларга эга, эпидермис ва тери ости клетчаткасида тўпланади.

Механизм действия фипронил ва ивермектиннинг таъсир механизми хлор ионлари токи катталигига паразитнинг нерв ва мушак ҳужайра мембраналари орқали таъсир кўрсатишига асосланади. Асосий нишон глутамат таъсирчан хлор каналлари, шунингдек гамма-аминомойли кислота рецепторлари ҳисобланади. Хлор ионлари токининг ўзгариши нерв импульслари ўтказувчанлигини бузиб, паразитни фалажлиги ва ҳалок бўлишига олиб келади.

Пирипроксифен хитин синтези ва личинкалар туллаши жараёнларини бузиб, тўлақонли ғумбаклар ривожланишига тўсқинлик қилади ва хашаротларни имагиналолди ривожланиш босқичида ҳалок қилиб, натижада эктопаразитлар популяцияси пайдо бўлишини тўхтатади.

Паразитларга қарши Дана® Ультра бўйинбоғи организмга таъсир этиш даражасига кўра ўртача хавфли (ГОСТ 12.1.007-76 бўйича хавфлиликнинг 3-гуруҳи) моддаларга мансуб, ит ва мушуклар томонидан яхши қабул қилинади, тавсия этилган дозаларда тери-яллиғлантирувчи ва резорбтив-токсик таъсир кўрсатмайди. Дори воситаси қуёнлар, паррандалар, асаларилар, шунингдек балиқлар ва бошқа гидробионтлар учун заҳарли.

Порядок применения: 

11. Паразитларга қарши Дана® Ультра бўйинбоғи ит ва мушукларнинг бургалар, бит, жунхўрлар, саркоптоид, иксод каналари томонидан қўзғатилган арахно-энтомозларини даволаш ва олдини олиш, шунингдек отодектоз ва ошқозон-ичак тракти нематодозларининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.

12. Паразитларга қарши Дана® Ультра бўйинбоғи ҳайвонларнинг дори воситаси компонентларига индивидуал таъсирчанликда қўлланилмайди. Бўйинбоғ инфекцион касалликлар билан касалланган ва касалликдан соғаяётган ҳайвонларга қўлланилмайди. Дори воситасини колли, шелти, бобтейл зотли итлар ва уларнинг дурагай зотларига қўллаш тақиқланади.

13. Бўйинбоғни 2 ҳафталикдан кичик лайча итлар ва мушук болаларига қўлланилмайди. Дори воситасини урғочи ҳайвонларга бўғозлик ва сут эмизиш даврида фақат ветеринария врачи маслаҳатига кўра қўллаш мумкин.

14. Ўрами очилгандан сўнг бўйинбоғ очилади ва ҳайвон бўйнига тақилиб, тўқаси ёрдамида ҳайвон бўйни ва бўйинбоғ оралиғида 1,0-1,5 см очиқ жой қолдирган ҳолда қотирилади ҳамда лентанинг ортиқча қисми кесиб ташланади.

Паразитларга қарши Дана® Ультра бўйинбоғидан доимий равишда фойдаланиш ит ва мушукларни камида 3 ойга паразитлардан ҳимоялашни таъминлайди. Яроқлилик муддати тугагандан сўнг зарурат бўлганда бўйинбоғ янгисига алиштирилади.

Бўйинбоғни тақишнинг дастлабки кунларида ҳайвонларга иксод каналарининг ҳужум қилиши ва ёпишиши кузатилиб, бир кун давомида паразитлар ўз-ўзидан тушиб кетади. Бўйинбоғни тақишдан 1-2 кун аввал юнги кир ва чигал ҳайвонларнинг жуни гигиеник шампун билан яхшилаб ювилади.

Бўйинбоғга тез-тез сув тегиши унинг самарадорлигини пасайтириши мумкин, шунинг учун ҳайвонни чўмилтириш ёки ювинтиришдан олдин бўйинбоғни ечиш ҳамда жуни тўлиқ қуригандан сўнг тақиш тавсия этилади.

15. Паразитларга қарши Дана® Ультра бўйинбоғи ушбу йўриқномага мувофиқ қўлланилганда одатда ҳайвонларда қўшимча ҳолатлар ва асоратлар кузатилмайди. Камдан-кам ҳолларда ҳайвонларнинг дори воситаси компонентларига юқори индивидуал таъсирчанлигида сўлак ажралиши, ёш оқиши, тери яллиғланиши, ҳазм қилиш бузилишлари кузатилиши мумкин, бундай ҳолларда бўйинбоғни қўллаш тўхтатилади.

Бўйинбоғ қисми тасодифан ичга тушганда ва заҳарланиш белгилари (тушкунлик, қусиш, ҳазм қилиш бузилиши, мушаклар титраши) юзага келганда, ҳайвонларга  симптоматик даволаш воситалари белгиланади.

16. Дори воситасининг дозаси ошириб юборилганда алоҳида белгилар аниқланмаган.

17. Паразитларга қарши Дана® Ультра бўйинбоғи ҳайвонларга ишлов берувчи бошқа инсектоакарицид дори воситалари билан бир вақтда қўлланилмайди.

18. Дори воситасини дастлабки қўллашда ва уни бекор қилинган вақтда алоҳида таъсирлар аниқланмаган.

19. Паразитларга қарши Дана® Ультра бўйинбоғи паразитлар фаоллиги мавсумида бетўхтов қўлланилади; қўллаш тартиби бузилиши унинг самарадорлигини пасайтириши мумкин.

20. Паразитларга қарши Дана® Ультра бўйинбоғи маҳсулдор ҳайвонларга ишлов бериш учун қўлланилмайди.

Назад