1. Дирофен® таблетки (Dirophen tabulettae) - таъсир этувчи моддаларининг халқаро патентланмаган номи: фебантел, пирантел ва празиквантел.
2. Дори шакли: ичга қабул қилинувчи таблеткалар.
Дори воситаси учта дозада чиқарилади: 120 мг ли Дирофен® таблеткалари мушук болалари ва лайча итлар учун, 200 мг ли Дирофен® таблеткалар майда ва ўртача вазндаги зотли мушук ва итлар учун ҳамда 1000 мг Дирофен® таблеткалари йирик зотли итлар учун, 1 таблетка таркибида таъсир этувчи моддалари сифатида мувофиқ равишда: фебантел – 15 мг, 75 мг, 300 мг; пирантел памоат – 15 мг, 75 мг, 300 мг; празиквантел – 5 мг, 25 мг, 100 мг ва ёрдамчи моддалари: лактоза, кальций стеарат, кремний диоксид коллоидли, тальк, поливинилпирролидон, натрий крахмал гликолят (А типи) ва микрокристаллик целлюлоза мавжуд.
3. Дори воситаси ташқи кўринишига кўра оч-сариқ рангли, бир тарафида иккита перпендикуляр ўйиқ чизиқли юмалоқ шаклдаги ясси таблеткалар. Таблетканинг икинчи тарафига компаниянинг логотипини (А) ўйиб ёзишга йўл қўйилади.
Дори воситасининг яроқлилик муддати сақлаш шароитларига риоя қилинганда ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб – 3 йил.
Яроқлилик муддати тугаган Дирофен® таблеткалар дори воситасини қўллаш тақиқланади.
4. Дори воситаси ламинацияланган қоғозли тасмаларга 6 та таблеткадан ёки дастлабки очиш назоратили қопқоғи буралган полимер банкаларга қадоқланиб, доналаб картон пачкаларга қўллаш бўйича йўриқнома ва ветеринария паспортининг ёрлиғи билан бирга жойланади.
5. Дори воситаси ишлаб чиқарувчининг очилмаган ўрамларида қуёш нурларидан ҳимояланган, озиқ-овқат ва ем маҳсулотларидан алоҳида жойда, 0° С дан 25° С гача ҳароратда сақланади.
6. Дирофен® таблеткалар дори воситаси болаларнинг қўли етмайдиган жойда сақланади.
7. Фойдаланилмаган дори воситаси қонунчилик талабларига мувофиқ утиллаштирилади.
8. Чиқарилиш шакли: ветеринария мутахассисининг рецептисиз чиқарилади.
9. Дирофен® таблеткалари комбинацияланган антигельминтик дори воситалари гуруҳига мансуб.
10. Дори воситаси таркибига кирувчи пирантел памоат, празиквантел ва фебантел комбинацияси, итлар ва мушуклар ошқозон-ичак трактида паразитлик қилувчи думалоқ ва халқасимон гельминтларнинг барча ривожланиш босқичларига, шу жумладан, Тохосаra саnis, Тохосаra mystax (cati), Toxascaris leonina, Uncinaria stenocephala, Trichuris vulpis, Ancylostoma caninum, Echinococcus granulosus, Taenia solium, Alveococсus multilocularis, Mesocestoides lineatus, Dipylidium caninum, Diphyllobothrium latum, Multiceps multiceps. нисбатан кенг кўламдаги гельминтларга қарши таъсирини таъминлайди. Бундан ташқари фебантел дори воситасининг ит ва мушукларда паразитлик қилувчи содда Giardia spp, га нисбатан протозойларга қарши таъсир кўрсатади.
Пирантел памоат –пиримидинлар гуруҳғи бирикмаси бўлиб, унинг таъсир механизми мушак ҳужайралари мембраналарини деполяризациялаш орқали нерв-мушак синапсларидаги нерв импульслари ўтказилишини блоклаб, нематодлар мушак тизимини фалажлаш ва паразитларни ҳалок қилишдан иборат. Пирантел ёмон сўрилади, бу унинг ичакдаги гельминтларга узоқ муддат таъсирини таъминлайди; организмдан асосан ўзгармаган ҳолда (93%) ахлат билан ажралади.
Празиквантел - пиразинизохинолинлар гуруҳининг бирикмаси бўлиб, ошқозон-ичак цестодларининг барча ривожланиш босқичларига нисбатан фаол. Паразит ҳужайра мембраналарининг кальций ионлари (Ca2+) учун ўтказувчанлигини ошириб, вызывает мембраналар деполяризацияланиши, мускулатура қисқариши ва тегумент емирилишига олиб келади, бу гельминтларни ҳалок қилади ва уларни ҳайвон организмидан чиқишини таъминлайди. Бирикма ошқозон-ичак трактида тезда сўрилиб, қон плазмасидаги максимал концентрацияга 1-3 соатдан сўнг эришилади, қон зардоби оқсиллари билан қайтадан боғланади (70-80%), қисман жигарда метаболлашади, ичакка реэкскретирланади, организмдан асосан сийдик (80% гача) билан 24 соат давомида чиқарилади.
Фебантел пробензимидазолларга мансуб бўлиб, организмда бензамидазолларга биотрансформацияланади. Фебантелнинг таъсир механизми гельминт митохондрияларидаги фумаратредуктаза ферментини ингибирлашга асосланиб, бунинг натижасида глюкоза сингиши ва тубулин оқсил синтези бузилади, бу эса паразит ҳужайраси микротубуляр аппаратини емиради ва уни ҳалок қилади. Фебантел ичакда сўрилади, жигарда ўзгаради ва ўт билан ичак бўшлиғидан ажралади, унда қисман резорбцияланиши кузатилади, организмдан ҳам ўзгармаган ҳолатда, ҳам метаболитлар кўринишида ахлат ва сийдик орқали ажралади.
Дирофен® таблеткалар дори воситаси организмга таъсир этиш даражасига кўра кам хавфли (ГОСТ 12.1.007-76 бўйича хавфлиликнинг 4-гуруҳи) моддаларга мансуб, тавсия этилган дозаларда эмбриотоксик, тератоген ва мутоген хусусиятларга эга эмас, турли зот ва ёшдаги ит ва мушуклар томонидан яхши қабул қилинади.