Вы здесь

Дирофен® таблеткалари мушук ва ит болалари учун

124 ₽
Информация о ценах на препараты является ориентировочной и предоставляется для справки. Информация о ценах на препараты не является публичной офертой.
Где купить
up
1185
Инструкция по применению Дирофен® таблеток для дегельминтизации собак и кошек (ишлаб чиқарувчи ташкилот: “АПИ-САН” МЧЖ, Москва ш., Ак.Арцимович кўчаси, 3 уй, 1 бино, 222 кв)
Общие сведения: 

1. Дирофен® таблетки (Dirophen tabulettae) - таъсир этувчи моддаларининг халқаро патентланмаган номи: фебантел, пирантел ва празиквантел.

2. Дори шакли: ичга қабул қилинувчи таблеткалар.

Дори воситаси учта дозада чиқарилади: 120 мг ли Дирофен® таблеткалари мушук болалари ва лайча итлар учун, 200 мг ли Дирофен® таблеткалар майда ва ўртача вазндаги зотли мушук ва итлар учун ҳамда 1000 мг Дирофен® таблеткалари йирик зотли итлар учун, 1 таблетка таркибида таъсир этувчи моддалари сифатида мувофиқ равишда: фебантел – 15 мг, 75 мг, 300 мг; пирантел памоат – 15 мг, 75 мг, 300 мг; празиквантел – 5 мг, 25 мг, 100 мг ва ёрдамчи моддалари: лактоза, кальций стеарат, кремний диоксид коллоидли, тальк, поливинилпирролидон, натрий крахмал гликолят (А типи)  ва микрокристаллик  целлюлоза мавжуд.

3. Дори воситаси ташқи кўринишига кўра оч-сариқ рангли, бир тарафида иккита перпендикуляр ўйиқ чизиқли юмалоқ шаклдаги ясси таблеткалар. Таблетканинг  икинчи тарафига компаниянинг логотипини (А) ўйиб ёзишга йўл қўйилади.

Дори воситасининг яроқлилик муддати сақлаш шароитларига риоя қилинганда ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб – 3 йил.

Яроқлилик муддати тугаган Дирофен® таблеткалар дори воситасини қўллаш тақиқланади.

4. Дори воситаси ламинацияланган қоғозли тасмаларга 6 та таблеткадан ёки дастлабки очиш назоратили қопқоғи буралган полимер банкаларга қадоқланиб, доналаб картон пачкаларга қўллаш бўйича йўриқнома ва ветеринария паспортининг ёрлиғи билан бирга жойланади.

5. Дори воситаси ишлаб чиқарувчининг очилмаган ўрамларида қуёш нурларидан ҳимояланган, озиқ-овқат ва ем маҳсулотларидан алоҳида жойда, 0° С дан 25° С гача ҳароратда сақланади.

6. Дирофен® таблеткалар дори воситаси болаларнинг қўли етмайдиган жойда сақланади.

7. Фойдаланилмаган дори воситаси қонунчилик талабларига мувофиқ утиллаштирилади.

8. Чиқарилиш шакли: ветеринария мутахассисининг рецептисиз чиқарилади.

Фармакологические свойства: 

9. Дирофен® таблеткалари комбинацияланган антигельминтик дори воситалари гуруҳига мансуб.

10. Дори воситаси таркибига кирувчи пирантел памоат, празиквантел ва фебантел комбинацияси, итлар ва мушуклар ошқозон-ичак трактида паразитлик қилувчи думалоқ ва халқасимон гельминтларнинг барча ривожланиш босқичларига, шу жумладан, Тохосаra саnis, Тохосаra mystax (cati), Toxascaris leonina, Uncinaria stenocephala, Trichuris vulpis, Ancylostoma caninum, Echinococcus granulosus, Taenia solium, Alveococсus multilocularis, Mesocestoides lineatus, Dipylidium caninum, Diphyllobothrium latum, Multiceps multiceps. нисбатан кенг кўламдаги гельминтларга қарши таъсирини таъминлайди. Бундан ташқари фебантел дори воситасининг ит ва мушукларда паразитлик қилувчи содда Giardia spp, га нисбатан протозойларга қарши таъсир кўрсатади.

Пирантел памоат –пиримидинлар гуруҳғи бирикмаси бўлиб, унинг таъсир механизми мушак ҳужайралари мембраналарини деполяризациялаш орқали нерв-мушак синапсларидаги нерв импульслари ўтказилишини блоклаб, нематодлар мушак тизимини фалажлаш ва паразитларни ҳалок қилишдан иборат. Пирантел ёмон сўрилади, бу унинг ичакдаги гельминтларга узоқ муддат таъсирини таъминлайди; организмдан асосан ўзгармаган ҳолда (93%) ахлат билан ажралади.

Празиквантел - пиразинизохинолинлар гуруҳининг бирикмаси бўлиб, ошқозон-ичак цестодларининг барча ривожланиш босқичларига нисбатан фаол. Паразит ҳужайра мембраналарининг кальций ионлари (Ca2+) учун ўтказувчанлигини ошириб, вызывает мембраналар деполяризацияланиши, мускулатура қисқариши ва тегумент емирилишига олиб келади, бу гельминтларни ҳалок қилади ва уларни ҳайвон организмидан чиқишини таъминлайди. Бирикма ошқозон-ичак трактида тезда сўрилиб, қон плазмасидаги максимал концентрацияга 1-3 соатдан сўнг эришилади, қон зардоби оқсиллари билан қайтадан боғланади (70-80%), қисман жигарда метаболлашади, ичакка реэкскретирланади, организмдан асосан сийдик (80% гача) билан 24 соат давомида чиқарилади.

Фебантел пробензимидазолларга мансуб бўлиб, организмда бензамидазолларга биотрансформацияланади. Фебантелнинг таъсир механизми гельминт митохондрияларидаги фумаратредуктаза ферментини ингибирлашга асосланиб, бунинг натижасида глюкоза сингиши ва тубулин оқсил синтези бузилади, бу эса паразит ҳужайраси микротубуляр аппаратини емиради ва уни ҳалок қилади. Фебантел ичакда сўрилади, жигарда ўзгаради ва ўт билан ичак бўшлиғидан ажралади, унда қисман резорбцияланиши кузатилади, организмдан ҳам ўзгармаган ҳолатда, ҳам метаболитлар кўринишида ахлат ва сийдик орқали ажралади.

Дирофен® таблеткалар дори воситаси организмга таъсир этиш даражасига кўра кам хавфли (ГОСТ 12.1.007-76 бўйича хавфлиликнинг 4-гуруҳи) моддаларга мансуб, тавсия этилган дозаларда эмбриотоксик, тератоген ва мутоген хусусиятларга эга эмас, турли зот ва ёшдаги ит ва мушуклар томонидан яхши қабул қилинади.

Порядок применения: 

11. Дирофен® таблеткалар дори  воситаси ит ва мушукларга, 3 ҳафталикдан катта лайча итлар ва мушук болаларига нематодозлар (токсокароз, токсаскаридоз, унцинариоз, трихоцефалез, анкилостомоз), цестодозлар (тениидоз, дипилидиоз, альвеококкоз, эхинококкоз, дифиллоботриоз, мезоцестоидоз) ҳамда ошқозон-ичак трактининг бирлашган нематодо-цестодоз инвазияларида, шунингдек лямблиозларда даволаш ва олдини  олиш мақсадида қўлланилади.

12. Дирофен® таблеткалари дори воситаси компонентларига индивидуал таъсирчанликда (шу жумладан анамнезда) қўланилмайди. Дирофен® таблеткалари ориқлаган, инфекцион касалликлар билан касалланган ва касалликдан соғаяётган ҳайвонларга қўлланилмайди.

13. Дирофен® таблеткалари урғочи ҳайвонларга бўғозликнинг дастлабки чорагида, 3 ҳафталикдан кичик лайча итлар ва мушук болаларига қўлланилмайди. Урғочяи ҳайвонларга сут эмизиш даврида дори воситаси зарурат бўлганда ветеринария врачи назорати остида, уни қўллашда хавф эҳтимоли мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда қўлланилади.

14. Дирофен® таблеткалари ҳайвонларга индивидуал равишда, кунига бир мартадан, эрталаб озроқ миқдордаги озуқа ёки ширинлик билан қўшиб, қуйидаги дозаларда қўлланилади:

Мушук болалари ва лайча итлар учун Дирофен® таблеткалари – 1 таблеткадан 1 кг ҳайвон массасига;

Майда ваўртача зотли ит ва мушуклар учун Дирофен® таблеткалари – 1 таблеткадан 5 кг ҳайвон массасига;

Йирик зотли итлар учун Дирофен ® таблеткалари – 1 таблеткадан 20 кг ҳайвон массасига.

Профилактика мақсадида бир марта, ҳар чоракда, шунингдек ҳар бир эмлашдан олдин дегельминтизацияланади.

Ҳайвонларни гуруҳ усулида (тўпланган) боқиш шароитларида (питомник, ҳайвонхоналар, виварийларда) даволаш ва профилактика мақсадида қуйидагича ишлов берилади:

нематодозларда – икки марта 14 кун оралиқ билан;

цестодозлар ва бирлашган нематод-цестодозли инвазияларда – икки марта 14 кун оралиқ билан, кунига бир мартадан 3 кун давомида;

лямблиозда – кунига бир маҳалдан 3 кун давомида қўлланилади.

15. Дирофен® таблеткалар дори воситаси ушбу йўриқномага мувофиқ қўлланилганда одатда ҳайвонларда қўшимча ҳолатлар ва асоратлар кузатилмайди. Баъзи ҳайвонларда ошқозон-ичак тракти фаолияти бузилишлари (ахлат суюқлашиши, қусиш) ва сўлак ажралиши кузатилиши мумкин, улар ўз-ўзидан йўқолиб кетади ва даволаш талаб этилмайди.

16. Дори воситасининг дозаси ошириб юборилганда ҳайвонларда тушкунлик, иштаҳа пасайиши, сўлак ажралиши, ошқозон-ичак тракти фаолиятининг бузилишлари кузатилиши мумкин. Бу ҳолатларда дори воситасини организмдан чиқариб юборишга қаратилган умумий чоралар кўрилади.

17. Дирофен® таблеткалар пиперазин ва холинэстеразани ингибирловчи воситалар билан бир вақтда қўлланилмайди.

18. Дори воситаси дастлабки қўлланилишида мушукларда ўз-ўзидан ўтиб кетувчи сўлак ажралиши кузатилиши мумкин.

19. Дори воситасини қўллаш схемалари бузилишига йўл қўйилмайди, чунки бу унинг таъсирчанлигини пасайтириши мумкин. Навбатдаги ишлов бериш ўтказиб юборилганда уни тезда айнан шу дозада такрорланади, кейинчалик дори воситасини қўллаш оралиқлари ўзгармайди.

20. Дирофен® таблеткалар маҳсулдор ҳайвонларга қўлланилмайди.

Назад