1. Празицид®-комплекс (Prazicid-complex) - таъсир этувчи моддаларининг халқаро патентланмаган номи: празиквантел, ивермектин, фипронил, левамизол.
2. Дори шакли: сиртга қўлланилувчи эритма.
Празицид®-комплекс дори воситасининг 1 мл таркибида таъсир этувчи моддалари сифатида: празиквантел - 102 мг, ивермектин – 5 мг, фипронил - 100 мг, левамизол – 25 мг; ёрдамчи моддалар: диметилсульфоксид, полиэтиленгликоль, «Голубая река» ҳид берувчиси, бутилгидрокситолуол, бутилгидроксианизол ва бензил спирти мавжуд.
3. Дори воситаси ташқи кўринишига кўра оч-сариқ рангли шаффоф суюқлик.
Дори воситасининг яроқлилик муддати ишлаб чиқарувчининг очилмаган ўрамларида сақланганда ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб – 2 йил.
Яроқлилик муддати тугаган Празицид® - комплекс дори воситасини қўллаш тақиқланади.
4. Дори воситаси 0,4; 0,5; 0,8; 1; 2 ва 4 мл дан металлополимер пипеткаларга қадоқланиб, кавшарланган ёки лўкидонли полимер ёки металлополимер материалли блистерларга доналаб қўллаш бўйича йўриқномаси ва ветеринария паспорти ёрлиғи билан бирга жойланади.
5. Дори воситаси ишлаб чиқарувчининг очилмаган ўрамларида қуёш нурларидан ҳимояланган, озиқ-овқат ва ем маҳсулотларидан алоҳида жойда, 2° С дан 25° С гача ҳароратда сақланади.
6. Празицид® - комплекс дори воситаси болаларнинг қўли етмайдиган жойда сақланади.
7. Фойдаланилмаган дори воситаси қонунчилик талабларига мувофиқ утиллаштирилади.
8. Чиқарилиш шакли: ветеринария мутахассисининг рецептисиз чиқарилади.
9. Празицид®- комплекс дори воситаси комбинацияланган паразитларга қарши воситалар фармакотерапевтик гуруҳига мансуб.
10. Празиквантел – пиразинизохинолинлар гуруҳининг бирикмаси бўлиб, ошқозон-ичак цестодларининг барча ривожланиш босқичларига нисбатан фаол. Паразит ҳужайра мембраналарининг кальций ионлари (Ca2+) учун ўтказувчанлигини ошириб, вызывает мембраналар деполяризацияланиши, мускулатура қисқариши ва тегумент емирилишига олиб келади, бу гельминтларни ҳалок қилади ва уларни ҳайвон организмидан чиқишини таъминлайди. Бирикма ошқозон-ичак трактида тезда сўрилиб, қон плазмасидаги максимал концентрацияга 1-3 соатдан сўнг эришилади, қон зардоби оқсиллари билан қайтадан боғланади (70-80%), қисман жигарда метаболлашади, ичакка реэкскретирланади, организмдан асосан сийдик (80% гача) билан 24 соат давомида чиқарилади.
Дори воситаси таркибига кирувчи ивермектин, кенг кўламдаги таъсирга эга, ичак нематодлари ва цестодларнинг личинка ва вояга етган ривожланиш босқичлари, ит ва мушукларда паразитлик қилувчи бургалар, бит, жунхўрлар, саркоптоид, демодекоз ва иксод каналарига нисбатан фаол.
Дори воситаси таркибига кирувчи ивермектиннинг таъсир механизми нерв импульслари ўтказувчанлигини бузишга асосланиб, бу паразитни фалажлайди ва ҳалок қилади.
Дори воситаси таркибига кирувчи фипронил имагиналолди ва имагинал ривожланиш босқичидаги бургалар, битлар, жунхўрлар, саркоптоид, иксод ва демодекоз каналарига нисбатан кенг кўламдаги инсектоакарицид фаолликка эга.
Фипронилнинг таъсир этиш механизми бўғимоёқлиларнинг боғлиқ ГАМК-рецепторларини блоклаш, нерв импульслари ўтказилишини бузишдан иборат, бу эса хашарот ва каналарни фалажлик ва ҳалок бўлишига олиб келади.
Дори воситаси ҳайвон терисига суртилгандан сўнг, фипронил тизимли қон томирига деярли сўрилмаган ҳолда, ҳайвоннинг тери-жун қатлами юзасига тезда тарқалади, эпидермис, жун илдизлари ва ёғ безларида тўпланиб, узоқ давом этувчи инсектоакарицид таъсир кўрсатади ушбу таъсир ҳайвонга бир марта ишлов берилгандан сўнг 12-24 соат ўтгач аниқланади ва 4-6 ҳафта давом этади.
Левамизол нематодоцид фаолликка эга, шунингдек Т-лимфоцитлар миқдори кўпайиши ҳисобига иммунитетни рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади.
Празицид®-комплекс дори воситаси организмга таъсир этиш даражасига кўра ўртача хавфли (ГОСТ 12.1.007-76 бўйича хавфлиликнинг 3-гуруҳи) моддаларга мансуб, тавсия этилган дозаларда терига суртилганда резорбтив-токсик, маҳаллий-яллиғлантирувчи, эмбриотоксик, тератоген ва сенсибилловчи таъсир кўрсатмайди. Шиллиқ пардаларга тушганда кучсиз яллиғланиш қўзғатади. Дори воситаси асаларилар ва балиқлар учун заҳарли.