1. Дори воситасининг савдодаги номи: Празицид®- суспензия Плюс (Prazicid - suspension Plus).
Таъсир этувчи моддаларнинг халқаро патентланмаган номи: пирантел, фебантел, празиквантел.
Дори шакли: орал қўлланилувчи суспензия.
Дори воситаси икки ҳил кўринишда чиқарилади: Празицид®- суспензия Плюс катта итлар, ўрта ва катта зотли лайча итлар учун ҳамда Празицид®- суспензия Плюс катта мушуклар, мушук болалари ва майда лайча итлар учун.
Катта итлар, ўрта ва катта зотли лайча итлар учун Празицид®- суспензия Плюс дори воситасининг 1 мл таркибида таъсир этувчи моддалари сифатида: 45 мг пирантел памоат, 45 мг фебантел, 15 мг празиквантел ва ёрдамчи моддалари: поливинилпирролидон, глицерин, аспасвит Ц-200, твин-80, ксантан камеди, бензоат натрий, сорбат калий, кўпик сўндирувчи, лимон кислотаси, «Молочный шоколад» хушбўйлантирувчиси, Na карбоксиметилцеллюлоза ва тозаланган сув; катта мушуклар, мушук болалари ва майда лайча итлар учун Празицид®- суспензия Плюс дори воситасининг 1 мл таркибида таъсир этувчи моддалари сифатида: 15 мг пирантел памоат, 15 мг фебантел, 1,5 мг празиквантел ва ёрдамчи моддалари: поливинилпирролидон, глицерин, аспасвит Ц-200, твин-80, ксантан камеди, бензоат натрий, сорбат калий, кўпик сўндирувчи, лимон кислотаси, «Молочный шоколад» хушбўйлантирувчиси, Na карбоксиметилцеллюлоза, сукралоза, β- циклодекстрин ва тозаланган сув мавжуд.
2. Дори воситаси ташқи кўринишига кўра оч-сариқ рангли суспензия, сақлаш вақтида чайқатганда йўқ бўлиб кетадиган қатламланиши мумкин.
Дори воситасининг яроқлилик муддати сақлаш шартларига риоя қилинганда ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб – 2 йил.
Яроқлилик муддати тугаган Празицид®- суспензия Плюс дори воситасини қўллаш тақиқланади.
3. Празицид®- суспензия Плюс 5, 6, 7, 9, 10 ва 15 мл дан картон пачкаларга биттадан жойланган ва қўллаш бўйича йўриқнома билан таъминланган полимер флаконларга қадоқланади.
4. Дори воситаси ишлаб чиқарувчининг очилмаган ўрамларида қуёш нурларидан ҳимояланган, озиқ-овқат ва ем маҳсулотларидан алоҳида жойда, 0° С дан 25° С гача ҳароратда сақланади.
5. Празицид®- суспензия Плюс болаларнинг қўли етмайдиган жойда сақланади.
6. Фойдаланилмаган дори воситаси қонунчилик талабларига мувофиқ утиллаштирилади.
7. Чиқарилиш шакли: ветеринария мутахассисининг рецептисиз чиқарилади.
8. Празицид®- суспензия Плюс дори воситаси комбинацияланган антигельминт дори воситалар фармакотерапевтик гуруҳига мансуб.
9. Дори воситаси таркмибига кирувчи празиквантел, фебантел ва пирантел памоат унинг ит ва мушукларда паразитлик қилувчи, ошқозон-ичак нематодлари (Toxocara canis, Toxocara cati, Toxocara mistax, Toxascaris leonina, Uncinaria stenocephala, Trichuris vulpis, Ancylostoma caninum) ва цестодларга (Echinococcus granulosus, Alveococcus multilocularis, Mesocestoides lineatus, Dipylidium caninum, Diphyllobotrium latum, Multiceps multiceps) нисбатан кенг кўламдаги гельминтларга қарши таъсирини таъминлайди.
10. Пирантел памоат - пиримидинлар гуруҳи бирикмаси бўлиб, унинг таъсир механизми мушак ҳужайралари мембраналарини деполяризациялаш орқали нерв-мушак синапсларидаги нерв импульслари ўтказилишини блоклаб, нематодлар мушак тизимини фалажлаш ва паразитларни ҳалок қилишдан иборат. Пирантел ёмон сўрилади, бу унинг ичакдаги гельминтларга узоқ муддат таъсирини таъминлайди; организмдан асосан ўзгармаган ҳолда (93%) ахлат билан ажралади.
Празиквантел – пиразинизохинолинлар гуруҳининг бирикмаси бўлиб, ошқозон-ичак цестодларининг барча ривожланиш босқичларига нисбатан фаол. Паразит ҳужайра мембраналарининг кальций ионлари (Ca2+) учун ўтказувчанлигини ошириб, мембраналар деполяризацияланиши, мускуллар қисқариши ва тегумент емирилишига олиб келади, бу гельминтларни ҳалок қилади ва уларни ҳайвон организмидан чиқишини таъминлайди. Бирикма ошқозон-ичак трактида тезда сўрилиб, қон плазмасидаги максимал концентрацияга 1-3 соатдан сўнг эришилади, қон зардоби оқсиллари билан қайтадан боғланади (70-80%), қисман жигарда метаболлашади, ичакка реэкскретирланади, организмдан асосан сийдик (80% гача) билан 24 соат давомида чиқарилади.
Фебантел - пробензимидазолларга мансуб бўлиб, организмда бензамидазолларга биотрансформацияланади. Фебантелнинг таъсир механизми гельминт митохондрияларидаги фумаратредуктаза ферментини ингибирлашга асосланиб, бунинг натижасида глюкоза сингиши ва тубулин оқсил синтези бузилади, бу эса паразит ҳужайраси микротубуляр аппаратини емиради ва уни ҳалок қилади. Фебантел ичакда сўрилади, жигарда ўзгаради ва ўт билан ичак бўшлиғидан ажралади, унда қисман резорбцияланиши кузатилади, организмдан ҳам ўзгармаган ҳолатда, ҳам метаболитлар кўринишида ахлат ва сийдик орқали ажралади.
Празицид®- суспензия Плюс дори воситаси организмга таъсир этиш даражасига кўра кам хавфли (ГОСТ 12.1.007-76 бўйича хавфлиликнинг 4-гуруҳи) моддаларга мансуб, тавсия этилган дозаларда эмбриотоксик, тератоген ва сенсибилловчи хусусиятларга эга эмас, турли зот ва ёшдаги ит ва мушуклар томонидан яхши қабул қилинади.