Вы здесь

Празицид®- суспензия Плюс катта итлар учун

Празицид®- суспензия Плюс катта итлар учун

164 ₽
Информация о ценах на препараты является ориентировочной и предоставляется для справки. Информация о ценах на препараты не является публичной офертой.
Где купить
up
560
Ит ва мушукларни дегельминтизациялаш учун празицид®- суспензия плюс ветеринария Дори воситасини қўллаш бўйича йўриқнома
Общие сведения: 

1. Дори воситасининг савдодаги номи: Празицид®- суспензия Плюс (Prazicid - suspension Plus).

Таъсир этувчи моддаларнинг халқаро патентланмаган номи: пирантел, фебантел, празиквантел.

Дори шакли: орал қўлланилувчи суспензия.

Дори воситаси икки ҳил кўринишда чиқарилади: Празицид®- суспензия Плюс катта итлар, ўрта ва катта зотли лайча итлар учун ҳамда Празицид®- суспензия Плюс катта мушуклар, мушук болалари ва майда лайча итлар учун.

Катта итлар, ўрта ва катта зотли лайча итлар учун Празицид®- суспензия Плюс дори воситасининг 1 мл таркибида таъсир этувчи моддалари сифатида: 45 мг пирантел памоат, 45 мг фебантел, 15 мг празиквантел ва ёрдамчи моддалари: поливинилпирролидон, глицерин, аспасвит Ц-200, твин-80, ксантан камеди, бензоат натрий, сорбат калий, кўпик сўндирувчи,            лимон кислотаси, «Молочный шоколад» хушбўйлантирувчиси, Na карбоксиметилцеллюлоза ва тозаланган сув; катта мушуклар, мушук болалари ва майда лайча итлар учун Празицид®- суспензия Плюс дори воситасининг 1 мл таркибида таъсир этувчи моддалари сифатида: 15 мг пирантел памоат, 15 мг фебантел, 1,5 мг празиквантел ва ёрдамчи моддалари: поливинилпирролидон, глицерин, аспасвит Ц-200, твин-80, ксантан камеди, бензоат натрий, сорбат калий, кўпик сўндирувчи,       лимон кислотаси, «Молочный шоколад» хушбўйлантирувчиси, Na карбоксиметилцеллюлоза, сукралоза, β- циклодекстрин ва тозаланган сув мавжуд.

 

2. Дори воситаси ташқи кўринишига кўра оч-сариқ рангли суспензия, сақлаш вақтида чайқатганда йўқ бўлиб кетадиган қатламланиши мумкин.

Дори воситасининг яроқлилик муддати сақлаш шартларига риоя қилинганда ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб – 2 йил.

Яроқлилик муддати тугаган Празицид®- суспензия Плюс дори воситасини қўллаш тақиқланади.

 

3. Празицид®- суспензия Плюс 5, 6, 7, 9, 10 ва 15 мл дан картон пачкаларга биттадан жойланган ва қўллаш бўйича йўриқнома билан таъминланган полимер флаконларга қадоқланади.

 

4. Дори воситаси ишлаб чиқарувчининг очилмаган ўрамларида қуёш нурларидан ҳимояланган, озиқ-овқат ва ем маҳсулотларидан алоҳида жойда, 0° С дан 25° С гача ҳароратда сақланади.

 

5. Празицид®- суспензия Плюс болаларнинг қўли етмайдиган жойда сақланади.

 

6. Фойдаланилмаган дори воситаси қонунчилик талабларига мувофиқ утиллаштирилади. 

 

7. Чиқарилиш шакли: ветеринария мутахассисининг рецептисиз чиқарилади.

Фармакологические свойства: 

8. Празицид®- суспензия Плюс дори воситаси комбинацияланган антигельминт дори воситалар фармакотерапевтик гуруҳига мансуб.

 

9. Дори воситаси таркмибига кирувчи празиквантел, фебантел ва пирантел памоат унинг ит ва мушукларда паразитлик қилувчи, ошқозон-ичак нематодлари (Toxocara canis, Toxocara cati, Toxocara mistax, Toxascaris leonina, Uncinaria stenocephala, Trichuris vulpis, Ancylostoma caninum) ва цестодларга (Echinococcus granulosus, Alveococcus multilocularis, Mesocestoides lineatus, Dipylidium caninum, Diphyllobotrium latum, Multiceps multiceps) нисбатан кенг кўламдаги гельминтларга қарши таъсирини таъминлайди.

 

10. Пирантел памоат - пиримидинлар гуруҳи бирикмаси бўлиб, унинг таъсир механизми мушак ҳужайралари мембраналарини деполяризациялаш орқали нерв-мушак синапсларидаги нерв импульслари ўтказилишини блоклаб, нематодлар мушак тизимини фалажлаш ва паразитларни ҳалок қилишдан иборат. Пирантел ёмон сўрилади, бу унинг ичакдаги гельминтларга узоқ муддат таъсирини таъминлайди; организмдан асосан ўзгармаган ҳолда (93%) ахлат билан ажралади.

Празиквантел – пиразинизохинолинлар гуруҳининг бирикмаси бўлиб, ошқозон-ичак цестодларининг барча ривожланиш босқичларига нисбатан фаол. Паразит ҳужайра мембраналарининг кальций ионлари (Ca2+) учун ўтказувчанлигини ошириб, мембраналар деполяризацияланиши, мускуллар қисқариши ва тегумент емирилишига олиб келади, бу гельминтларни ҳалок қилади ва уларни ҳайвон организмидан чиқишини таъминлайди. Бирикма ошқозон-ичак трактида тезда сўрилиб, қон плазмасидаги максимал концентрацияга 1-3 соатдан сўнг эришилади, қон зардоби оқсиллари билан қайтадан боғланади (70-80%), қисман жигарда метаболлашади, ичакка реэкскретирланади, организмдан асосан сийдик (80% гача) билан 24 соат давомида чиқарилади.

Фебантел - пробензимидазолларга мансуб бўлиб, организмда бензамидазолларга биотрансформацияланади. Фебантелнинг таъсир механизми гельминт митохондрияларидаги фумаратредуктаза ферментини ингибирлашга асосланиб, бунинг натижасида глюкоза сингиши ва тубулин оқсил синтези бузилади, бу эса паразит ҳужайраси микротубуляр аппаратини емиради ва уни ҳалок қилади. Фебантел ичакда сўрилади, жигарда ўзгаради ва ўт билан ичак бўшлиғидан ажралади, унда қисман резорбцияланиши кузатилади, организмдан ҳам ўзгармаган ҳолатда, ҳам метаболитлар кўринишида ахлат ва сийдик орқали ажралади.

Празицид®- суспензия Плюс дори воситаси организмга таъсир этиш даражасига кўра кам хавфли (ГОСТ 12.1.007-76 бўйича хавфлиликнинг 4-гуруҳи) моддаларга мансуб, тавсия этилган дозаларда эмбриотоксик, тератоген ва сенсибилловчи хусусиятларга эга эмас, турли зот ва ёшдаги ит ва мушуклар томонидан яхши қабул қилинади.

Порядок применения: 

11. Празицид®-суспензия Плюс дори воситаси ит ва мушукларга, 3 ҳафталикдан катта лайча итлар ва мушук болаларига ошқозон-ичак нематодозлари (токсокароз, токсаскаридоз, унцинариоз, трихоцефалез, анкилостомоз), цестодозлар (тениидоз, дипилидиоз, альвеококкоз, эхинококкоз, дифиллоботриоз, мезоцестоидоз) ҳамда аралаш нематодо-цестодоз инвазияларида даволаш ва олдини  олиш мақсадида қўлланилади.

 

12. Дори воситаси компонентларига индивидуал таъсирчанликда (шу жумладан анамнезда) қўланилмайди. Празицид®-суспензия Плюс дори воситасини ориқлаган, инфекцион касалликлар билан касалланган ва касалликдан соғаяётган, урғочи ҳайвонларга бўғозликнинг дастлабки чорагида, 3 ҳафталикдан кичик лайча итлар ва мушук болаларига қўлланилмайди.

13. Дори воситаси ҳайвонларга индивидуал равишда оғиз орқали, кунига бир мартадан, эрталаб озроқ миқдордаги озуқа билан қўшган ҳолда ёки тил негизига дозаловчи-шприц ёрдамида, қуйидаги дозаларда қўлланилади:

Празицид®- суспензия Плюс катта итлар, ўрта ва катта зотли лайча итлар учун -1 мл дан 3 кг ҳайвон вазнига;

Празицид®-суспензия Плюс катта мушуклар, мушук болалари ва майда лайча итлар учун -1 мл дан 1 кг ҳайвон вазнига.

Профилактика мақсадида ҳайвонларни ҳар чоракда бир марта, шунингдек ҳар бир эмлашдан олдин дегельминтизацияланади.

Даволаш мақсадида шунингдек ҳайвонларни гуруҳлаб (тўплаб) боқилганда (питомник, ҳайвонхона, виварийларда) профилактика мақсадида 14 кун оралиқ билан икки марта ишлов берилади: нематодозларда кунига бир марта, цестодозларда ва аралаш нематодо-цестодозли инвазияларда кунига бир маҳалдан 3 кун давомида ишлов берилади.

Дегельминтизациялашдан олдин очлик диетаси ва ични бўшаштирувчи воситаларни қўллаш талаб этилмайди. Суспензияли флаконларни қўллашдан аввал яхшилаб чайқатилади.

 

14. Дори воситасининг дозаси ошириб юборилганда ҳайвонларда тушкунлик, емдан воз кечиш, кўп миқдорда сўлак ажралиши, ошқозон-ичак тракти фаолиятининг бузилиши кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда энтеросорбентлар ва симптоматик терапия воситалари белгиланади.

 

15. Дори воситаси дастлабки қўлланилишида мушукларда ўз-ўзидан ўтиб кетувчи сўлак ажралиши кузатилиши мумкин.

 

16. Бўғоз ва эмизувчи ҳайвонларни тахминий туғруққа 3 ҳафта қолганда ва туғруқдан сўнг 2-3 ҳафта ўтгач ветеринария врачининг назорати остида гижжасизлантирилади.

 

17. Дегельминтизациялашнинг схемалари бузилишига йўл қўйилмайди, чунки бу унинг таъсирчанлигини пасайтириши мумкин. Дори воситасининг навбатдаги дозаси ўтказиб юборилганда уни тезда айнан шу дозада такрорланади, кейинчалик дори воситасини қўллаш оралиқлари ўзгармайди.

 

18. Празицид®- суспензия Плюс дори воситаси ушбу йўриқномага мувофиқ қўлланилганда одатда ҳайвонларда қўшимча ҳолатлар ва асоратлар кузатилмайди. Баъзи ҳайвонларда ошқозон-ичак тракти фаолияти бузилишлари (ахлат суюқлашиши, қусиш) ва сўлак ажралиши кузатилиши мумкин, улар ўз-ўзидан йўқолиб кетади ва даволаш талаб этилмайди. Ҳайвонларнинг юқори индивидуал таъсирчанлигида ва қўшимча ҳолатлар ва асоратлар юзага келганда дори воситасини қўллаш тўхтатилади ҳамда ҳайвонларга антигистамин ва симптоматик даволаш воситалари белгиланади.

 

19. Празицид®-суспензия Плюс дори воситасини таркибида пиперазин мавжуд бўлган ва холинэстеразани ингибирловчи дори воситалари билан бир вақтда қўлланилмайди. Празцид® - суспензия Плюс дори воситасининг бошқа фармакологик гуруҳдаги дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар билан ўзаро таъсири ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.

20. Празицид®-суспензия Плюс дори воситаси маҳсулдор ҳайвонларга қўлланилмайди.

 

Эҳтиёткорлик чоралари

21. Празицид®- суспензия Плюс дори воситаси билан ишлашда ветеринария дори воситалари билан ишлаш вақтида кўзда тутилган шахсий гигиена ва техника хавфсизлигининг умумий қоидаларига риоя қилинади.

 

22. Дори воситаси билан ишлаш вақтида чекиш, ичиш ва овқатланиш тақиқланади. Иш тугагандан сўнг қўлларни илиқ сувда ювувчи восита билан ювиш керак. Дори воситасидан бўшаган флаконлардан маиший мақсадларда фойдаланиш тақиқланади, уларни маиший чиқиндилар билан утиллаштирилади.

23. Дори воситаси тасодифан тери ёки кўз шиллиқ пардасига тушганда уларни дарҳол кўп миқдордаги сув билан ювилади. Дори воситаси компонентларига юқори таъсирчан шахслар Празицид®-суспензия Плюс дори воситаси билан бевосита мулоқотда бўлишдан эҳтиёт бўлишлари керак. Аллергик реакциялар юзага келганда ёки дори воситаси одам организмига тасодифан тушганда дарҳол тиббий муассасага мурожаат этиш лозим (ўзи билан дори воситасини қўллаш бўйича йўриқнома ёки ёрлиқ бўлиши керак).

 

V. Норозиликларни баён этиш тартиби

24. Ветеринария дори воситаси ушбу йўриқнома талабларига мувофиқ келмаган тақдирда, унинг қўлланилиши тўхтатилиб, бу хақида Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий марказига қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилинади: 100208, Тошкент ш., Чилонзор тумани, Дийдор кўчаси, 100 уй. Е-mail:gnkс@vetgov.uz. Бир вақтнинг ўзида ушбу манзилга ветеринария дори воситасининг илмий марказ билан келишилган, лекин иккитадан кам бўлмаган миқдордаги очилмаган ўрамлари ва ветеринария дори воситасининг йўриқномага мувофиқ келмаслигининг тўлиқ тавсифи жўнатилади.

Назад