Вы здесь

Стоп-Кокцид 1л

Стоп-Кокцид 1л

3622 ₽
Информация о ценах на препараты является ориентировочной и предоставляется для справки. Информация о ценах на препараты не является публичной офертой.
Где купить
up
551
Инструкция по применению СТОП-КОКЦИДА для лечения и профилактики кокцидиозов у животных (организация-разработчик: ООО «АПИ-САН», 117437, г. Москва, ул. Ак. Арцимовича, д. 3, корп. 1, кв. 222)
Общие сведения: 

1. Стоп-кокцид® 2,5% (Stop-coccid 2,5%) – халқаро патентланмаган номи: толтразурил.

2. Дори шакли: орал равишда қўлланилувчи эритма.

Стоп-кокцид® 2,5% 1 мл таркибида таъсир этувчи моддаси сифатида: толтразурил – 25 мг, ёрдамчи моддалари сифатида эса: триэтаноламин ва макрогол 400 мавжуд.

3. Дори воситаси ташқи кўринишига кўра сариқ рангли шаффоф ёки салгина опалланувчи суюқлик.

Дори воситасининг яроқлилик муддати ишлаб чиқарувчининг очилмаган ўрамларида сақланганда ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб – 3 йил, флакони очилгандан сўнг кўпи билан - 60 кун.

Яроқлилик муддати тугаган Стоп-кокцид® 2,5% дори воситасини қўллаш тақиқланади.

4. Дори воситаси дастлабки очиш назоратили бурама қопқоғи бўлган полимер флаконларга 10, 100 мл, 1 л дан ёки полимер канистраларга 5 ла дан  қадоқланади. Сиғими 1 л дан кам флаконлар доналаб картон пачкаларга жойланади. Ҳар бир истеъмол ўрами  қўллаш бўйича йўриқнома билан таъминланади.

5. Дори воситаси ишлаб чиқарувчининг очилмаган ўрамларида қуёш нурларидан ҳимояланган, озиқ-овқат ва ем маҳсулотларидан алоҳида жойда, 2° С дан 25° С гача ҳароратда сақланади.

6. Стоп-кокцид® 2,5% болаларнинг қўли етмайдиган жойда сақланади.

7. Фойдаланилмаган дори воситаси қонунчилик талабларига мувофиқ утиллаштирилади.

8. Чиқарилиш шакли: ветеринария мутахассисининг рецептисиз чиқарилади.

Фармакологические свойства: 

9. Стоп-кокцид® 2,5% триазинтрионлар гуруҳидаги кокцидиозга қарши дори воситаларига мансуб.

10. Дори воситаси таркибига кирувчи толтразурил, паррандаларда паразитлик қилувчи барча ҳужайралараро ривожланиш босқичидаги (мерогония ва гамогония) кокцидияларга (эймериялар), шу жумладан  Eimeria acervulina, Eimeria brunetti, Eimeria necatrix, Eimeria mitis, Eimeria adenoides, Eimeria meleagrimitis, Eimeria anceris, Eimeria truncate, шунингдек бошқа кокцидиозга қарши дори воситаларига барқарор кокцидияларга нисбатан кенг кўламдаги кокцидиозга қарши таъсирга эга.

Толтразурилнинг таъсир механизми нафас ферментларини блоклаш ва митохондриялар ҳамда кокцидий ядроларини бўлиниш жараёнларини шикастлашга асосланади. Толтразурил макрогаметоцитлар шаклланиш жараёнини бузиб, паразитни ҳалок қилади.

Дори воситаси перорал юборилгандан сўнг толтразурил секин сўрилади ва ошқозон-ичак трактининг шиллиқ ва шиллиқ ости қаватларига кокцидиозга қарши таъсир қилади. Толтразурил паррандалар организмидан асосан ўзгармаган ҳолатда, шунингдек метаболитлар кўринишида тезак билан ажралади.

Стоп-кокцид® 2,5% организмга таъсир этиш даражасига кўра кам хавфли моддаларга мансуб (ГОСТ 12.1.007-76 бўйича хавфлиликнинг 4-синфи).

Порядок применения: 

11. Стоп-кокцид® 2,5% бройлер-жўжаларга, таъмирдаги ёш жўжаларга, курка, ғоз ва ўрдакларга тўшамалардаги кокцидийлар таркиби юқори даражага етганда (10 – 20 минг./грамм), шунингдек паррандаларда касалликнинг клиник белгилари намоён бўлганда кокцидиозларни даволаш ва олдини олиш мақсадида қўлланилади.

12. Стоп-кокцид® 2,5% наслли паррандаларга, 16 ҳафталикдан катта таъмирдаги жўжаларга қўлланилмайди.

13. Дори воситаси тухум қўювчи паррандаларга, дори воситаси тухумда тўпланиши сабабли қўллаш тақиқланади.

15. Стоп-кокцид® 2,5% паррандага икки кун давомида ичимлик суви билан 1 кг парранда вазнига 7 мг толтразурил (таъсир этувчи модда бўйича) ҳисобидан берилади (28 мл дори воситасини 100 кг парранда массасига), бу эквивалент равишда:

 - 1 л ичимлик сувига 1 мл дори воситасини ташкил қилади, уни 48 соат давомида паррандага ичирилади

ёки

- 1 л ичимлик сувига 3 мл дори воситасини икки кун давомида кунига 8 соатдан ичирилади.

Оғир ҳолларда даволаш курси 5 кундан сўнг такрорланади.

Стоп-кокцид® 2,5% билан даволаш даврида паррандаларга фақат таркибида дори воситаси мавжуд бўлган сув берилади.

Дори эритмаси  ўзининг таъсирини 48 соат давомида сақлаб қолади. Чўкмалар ҳосил бўлганда эритмани қўллашдан олдин яхшилаб чайқатилади.

16. Стоп-кокцид® 2,5% дори воситаси ушбу йўриқномага мувофиқ қўлланилганда одатда қўшимча ҳолатлар ва асоратлар кузатилмайди.

17. Доза ошириб юборилганда паррандаларда иштаҳа пасайиши, сувга эҳтиёжнинг камайиши ва вазн йўқотиш кузатилиши мумкин.

18. Стоп-кокцид® 2,5% кокцидиозга қарши бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

19. Дори воситасини дастлабки қўллаш вақтида ва уни бекор қилинганда алоҳида таъсирлар аниқланмаган.

20. Дори воситасини қўллаш схемалари бузилишига йўл қўйилмайди, чунки бу унинг таъсирчанлигини пасайтириши мумкин. Навбатдаги доза ўтказиб юборилганда уни тезда айнан шу доза ва схема бўйича такрорланади.

Назад